

"Куман илк кунларданоқ мени голлар учун олиб келганди ва бунга эришдим. "Ла Масия"да жуда кўп нарсаларни ўргандим. Голимни ота-онам ва оиламдагиларга бағишлайман.
ЛаЛига чемпионлик пойгасида мағлуб бўлганимиз йўқ. Ҳа, оғир бўлади, бироқ таслим бўлмаймиз, охиригача курашамиз. Бу бизнинг қонимизда бор.
Умид қиламанки, дербида икки жамоа ҳам очко йўқотади ёки "Атлетико" мағлуб бўлади", - деди Мориба.



