

"Барселона" ярим ҳимоячиси Карлес Аленья "Хетафе"га ижара асосида ўтади. Клублар 22 ёшли ўйинчи борасида келишувга эришишга яқинлар.
"Хетафе"да футболчини харид қилиш ҳуқуқи бўлмайди. "Барселона" ўз тарбияланувчисини сотишни режалаштирмаяпти.
Хавбек июнда "кўк-анорранглилар" сафига қайтади. Олдинроқ Аленьянинг ўзи ўйин амалиёти сабаб "Барса"дан кетишни хоҳлаётгани маълум бўлган эди.



