

"Агар спорт раҳбарияти Мессининг трансферини зарур деб ҳисобласа, биз бунинг учун бор кучимизни ишга соламиз. Биз мўъжизалар ярата оламиз. Лео – "Барселона" учун қадрли футболчи. У учун эшикларимиз доимо очиқ", – деди Ромеу.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг ПСЖ билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига этади, бироқ Франция клуби у билан "1+1" кўринишида келишувни узайтирмоқчи.
35 ёшли Месси жорий мавсум ПСЖ сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



