

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Ферран Торрес ўз позициясида Каталония клубининг қишки трансфер ойнасидаги ягона янги ўйинчиси бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" тез орада расман испаниялик футболчининг трансферини эълон қилади.
Форвард жорий мавсум "шаҳарликлар" таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.



