"Барселона" спорт директори Амор - Пикенинг йиқитилгани ҳақида: "Бу пенальти эди"

Mirjalol Normatov
15 дек 2019, 17:13
"Барселона" директори Гильермо Амор ЛаЛига 17-тури доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Жирер Пике билан юз берган ҳодиса ҳақида гапирди.

Сўнгги дақиқаларда Пике "Сосьедад" жарима майдончасида пайдо бўлди ва у рақиблари томонидан йиқитилди. Бош ҳакам эса ушбу кўполликни кўрмади.

"Бу яққол пенальти эди. Буни барча кўрди", - деди Амор.

Ушбу ўйинни Хавьер Альберола Рохас бошқарганди. Олдинроқ "Барселона" ушбу ўйиндаги ҳакамлик юзасидан шикоят қилиши маълум қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal