"Барселона" "Реал"га қарши ўйинда ўзгача либосда майдонга тушади

Оқил Абдубарноев
13 мар 2024, 00:50
Навбатдаги Эл Классико санаси маълум.

Каталониянинг "Барселона" жамоаси футболчилари Испания Ла Лигаси доирасида Мадриднинг "Реал" клубига қарши колумбиялик таниқли Karol G рамзи акс эттирилган либосларда ҳаракат қилади.

Ушбу кўриниш "кўк-анорранглилар"нинг асосий тижорий ҳамкори "Spotify" билан ҳамкорлик доирасида акс этади.

Эслатиб ўтамиз, Эл Классико 22 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Spanish Sport