“Барселона” президенти Дембеленинг келажаги ҳақида гапирди

Eldor Akmurzayev
1 мар 2022, 09:40
Каталонияликлар раҳбари Жоан Лапорта ҳужумчи Усмон Дембелега тўхталди.

“Дембеле таклифимизни билади ва унинг қолишини хоҳлашимиздан хабардор. Мавсум охирида у яна ўйлаб кўради деган умиддамиз. Футболда ҳеч қачон ҳеч нарсани олдиндан айта олмайсиз. У ўйнай олмаётганди, аммо ҳозир ўйнаяпти, яхши ўйнаяпти. Бироқ, шартномани узайтириш менга боғлиқ эмас”, дейди Лапорта.

Аввалроқ, “Барса” спорт директори Матеу Алемани француз жамоа билан шартномани узайтиришни хоҳламаётгани ва ёзда клубдан кетишини таъкидлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: AS