

"AS" хабарига кўра, Каталония клуби футболчини ярим йилга ижарага олмоқчи. Фелипе "Барселона" таркибида Жерар Пикенинг ўрнини босиши кутилмоқда. Олдинроқ Пике жароҳат олиб, 4 ойга сафдан чиққани маълум қилинганди. Бироқ "Атлетико" ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ва шу сабабли муҳим футболчиларни кетказиб юбормоқчи эмас.
Ушбу мавсумда 31 ёшли Монтейро "Атлетико" таркибида 9 ўйинда қатнашди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар давом этади.



