"Барселона" ўзининг бир трансфер мақсадидан воз кечди

Aslanov Jasurbek
23 авг 2017, 12:03
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Ницца" ярим ҳимоячиси Жан-Мишель Серига бошқа қизиқиш билдирмаяпти.

Маълумотларга кўра, икки клуб ўртасидаги музокаралар жараёни муваффақиятли давом этаётганди, бироқ кўк-анорранглилар мураббийлар штаби фикридан қайтди. Испан грандидагиларнинг фикрича, футболчи жамоани кучайтира олмайди.

Олдинроқ, "Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони харид қилиш умидини йўқотгани ҳақида эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo