"Барселона" ўз футболчисини ижарадан қайтариб олди

Aslanov Jasurbek
1 фев 2018
"Барселона" клуби "Лас-Пальмас"да ижара асосида ўйнаётган ярим ҳимоячи Серхи Самперни қайтарди.

Бу ҳақда "Лас-Пальмас" расмий сайти эълон қилди. Ижара шартномаси жорий мавсум охирида якунига етиши керак эди.

23 ёшли испаниялик чап оёғини шикастлаб олган эди ва энди ёзгача майдонга туша олмайди. Маълумотларга кўра, у даволаниш учун Каталония клубига қайтган.

Жорий мавсум Сампер "Лас-Пальмас" сафида 5та расмий учрашувда майдонга тушди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia