

Маълумотларга кўра, футболчи Каталония клуби билан битимни 4 йилга узайтиради. Томонлар шартноманинг баъзи деталларини келишиб олиши керак. Бу ҳақда келаси ҳафтада эълон қилинади.
Олдинроқ "Барселона" Сампер билан келишувни узайтириб, уни ижарага бермоқчи эди. Аммо жамоа бош мураббийи Луис Энрике футболчини олиб қолишга қарор қилди.



