"Барселона" нарх туфайли "Манчестер Сити" ҳимоячисидан воз кечди

Alisher
10 сен 2020, 17:45
"Барселона" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия учун 30 миллион евро тўламоқчи эмас.

Каталонияликлар "шаҳарликлар"га ўйинчи учун 10 миллион евро таклиф қилди. Инглизлар эса 30 млн талаб қилган ҳолда, бу таклифни рад этди.

"Барселона" "Манчестер Сити"нинг молиявий талабларини қондирмайди. Гарсиянинг шартномаси тугашига 1 йил қолди. Каталонияликлар шундан сўнг 19 ёшли ҳимоячини текинга ўз сафига қўшиб олиш учун яхши имконият бор деб ҳисобламоқда.

"Шаҳарликлар" ўз навбатида футболчи билан шартномани узайтиришга умид қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca