

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" устози Хави деярли ҳар куни жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчиси билан алоқада.
Альваро айни дамда ижара асосида Туриннинг "Ювентус" клубида ўйнамоқда. Томонлар келишувни муддатидан олдин бекор қилишлари мумкин. Моратанинг трансфер ҳуқуқи Мадриднинг "Атлетико" клубига тегишли.
"Барселона" испанни Серхио Агуэрога ўринбосар сифатида кўрмоқда. Аргентиналик юрагидаги муаммо сабаб фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.



