

Каталония клуби директори Матеу Алемани ушбу битимлар устида ишламоқда.
Қайд этиш керакки, Моратанинг трансферини "Барселона" бош мураббийи Хави хоҳламоқда. "Ювентус" устози Массимилиано Аллегри эса ҳужумчини жамоада сақлаб қолмоқчи.
Каталонияликлар шунингдек "Аякс" билан Тальяфико борасида музокаралар олиб боришмоқда. "Барса" ҳимоячини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда, Амстердам клубида эса "Марсель"дан таклиф бор ва уни сотиб юборишмоқчи. Шунга қарамай, ижара имконияти мавжуд.



