

Каталонияликлар сафида Рики Пуч рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу “Барселона”нинг жорий мавсум Ла Лигада гол урган 22-футболчиси бўлди ва “кўканорранглилар” мазкур натижа бўйича мусобақанинг XXI асрдаги рекордини янгилашди.
Аввалги энг яхши кўрсаткич эса 2019/20 йилги мавсум “Реал” томонидан қайд этилганди. “Қаймоқранглилар”нинг 21 нафар аъзоси ўша мавсум тўп киритишга эришган.



