“Барселона” Ла Лигада “Реал”нинг рекордини янгилади
14 мар 2022 07:40
Янгиликлар
“Барселона” Ла Лигада “Реал”нинг рекордини янгилади
Испания чемпионати 29-турида “Барса” 4:0 ҳисобида “Осасуна”ни таслим этди.
Каталонияликлар сафида Рики Пуч рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу “Барселона”нинг жорий мавсум Ла Лигада гол урган 22-футболчиси бўлди ва “кўканорранглилар” мазкур натижа бўйича мусобақанинг XXI асрдаги рекордини янгилашди.
Аввалги энг яхши кўрсаткич эса 2019/20 йилги мавсум “Реал” томонидан қайд этилганди. “Қаймоқранглилар”нинг 21 нафар аъзоси ўша мавсум тўп киритишга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар