

Маълумотларга кўра, футболчи немис грандида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози. "Бавария" раҳбарияти ва мураббийлар штаби Киммих билан хайрлашмоқчи эмас. Клуб бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг сўзларига кўра, "Бавария"дагилар Киммихни жорий мавсум фаолиятини якунлаётган Филипп Ламнинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.
Жорий мавсумда Киммих Бундеслиганинг 18 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пас берди.



