

Испания матбуоти хабарига кўра, катта маош олаётгани сабабли Маркос Алонсо жамоадан кетиши мумкин. Клуб раҳбарияти Алонсодан кўра Иньиго Мартинесни рўйхатдан ўтказиш фойдалироқ бўлади деб ҳисобламоқда.
Бироқ Алонсонинг жамоадан кетиш нияти йўқ. Унинг хизматларига АПЛ ва Саудия Арабистони клублари томонидан қизиқишлар бор. Ўтган мавсумда 32 ёшли футболчи "Барселона" таркибида барча турнирларда 37 ўйинда қатнашиб, 3та гол урди.



