"Барселона" Каталония ССВга 30 мингта ниқоб жўнатди

Mirjalol Normatov
29 мар 2020, 10:59
"Кўк-анорранглилар" расмий сайтининг хабарига кўра, клубнинг регионал ҳамкори "Taiping Life Insurance" томонидан ниқоблар совға қилинган.

Ушбу 30 мингта ниқоб Каталония соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим қилинган ва бу фавқулодда ҳолатларда ишлатиш учун айни муддао бўлган. Айни дамда Каталонияда ҳам коронавирус пандемиясига қарши қаттиқ кураш кетмоқда.

Дунё бўйича ушбу вирусдан зарарланганлар сони 657 мингдан ошиб кетган. 141 мингдан кўпроқ одам эса касалликдан тузалишган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FCB