

Каталония клуби арена номини 300 млн. еврога сотиш йўлларини ўрганиб чиқмоқда.
Ҳозирча ҳеч қандай келишувлар йўқ. Бу маблағни Осиё ёки Америка компанияси тўлаши кутилмоқда. Келишув 2019 йилнинг бошидан кучга кириши режалаштириляпти.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 2021/22 мавсумда ўз стадионини реконструкция қилмоқчи.



