"Барселона" жорий мавсум 40% пенальтидан фойдалана олмади

Alisher
11 мар 2021, 12:05
"Барселона" форварди Лионель Месси ПСЖга қарши ЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини (1:1)да 11 мертлик нуқтадан гол ура олмади.

Бу жорий мавсум барча мусобақаларда каталонияликлар томонидан амалга оширилмаган 6-пенальти (15тадан, 60% муваффақиятли амалга ошириш) бўлди.

Шу билан бирга жорий мавсум Чемпионлар Лигасида бу "Барса"нинг илк муваффақиятсиз уриниши бўлди - Мессининг олдинги 4та зарбаси аниқ йўлланган, шунингдек пенальтидан Мартин Брэйтуэйт ва Усмон Дембеле гол урган.

"Барселона" жорий мавсум Ла Лигада 6та пенальтидан 3тасини голга айлантирди, Испания Кубогида эса икки зарба ҳам дарвоза тўрига бориб тушмаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›