"Барселона" илк расмий трансферини эълон қилди

Оқил Абдубарноев
15 июн 2022
"Барселона" "Расинг"дан ёш ярим ҳимоячи Пабло Торре билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Истеъдодли футболчининг трансфери "кўк-анорранглилар"га 5 миллион еврога тушди.

19 ёшли Торре Испания Сегундасининг "Расинг" жамоасида икки мавсум давомида ҳаракат қилди. Мамлакат иккинчи дивизионида ўтказган 35 учрашувда ёш ярим ҳимоячи бешта гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Торре “Барселона”нинг ушбу трансфер ойнасидаги илк харидига айланди. Клуб, шунингдек, "Лидс" ярим ҳимоячиси Рафинья Диаснинг трансфери борасида ҳам фаол музокаралар олиб бормоқда. Клуб, шунингдек, ҳимоячи "Челси"ни тарк этаётган Андреас Кристенсенни ўз таркибига қўшиб олиши мумкин.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: fcbarcelona.com