"Барселона" ижтимоий тармоқларда турли ҳақоратларга дуч келаётган Морибани қўллаб-қувватлади

Sherzod Nurmatov
27 июл 2021, 22:15
"Барселона" матбуот хизмати ярим ҳимоячи Илайш Морибанинг тарафини олди.

"Биз футболни ёқтирамиз ва ирқчиликка қарши курашамиз", – дея ёзади Каталония клуби матбот хизмати.

Олдинроқ "Барселона" Мориба билан шартномани узайтириш масаласида келиша олмаётгани ҳақида хабар берилганди.

18 ёшли Мориба ўтган мавсумда "Барселона" учун 29 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 4 та голли пас узатди. Унинг амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com