"Барселона" футболчиси ПСЖга ўтишга яқин

Mirjalol Normatov
28 июл 2023, 19:55
"Барселона" футболчиси Усмон Дембеле ПСЖга ўтиши кутилмоқда.

"RMC Sport" хабарига кўра, клублар ўртасидаги музокаралар якуний паллада. ПСЖ 31 июлга қадар футболчи учун кўрсатилган 50 млн евро товон пулини тўлаб, таркибга тезроқ олиб келишни истамоқда. 1 августдан кейини францияликнинг товон пули 100 млн еврога кўтарилади.

Дембелега ПСЖ лойиҳаси ёққан. Аммо у ПСЖдан кетиши кутилаётган Килиан Мбаппенинг ўрнига келаётгани йўқ.

Дембеле ўтган мавсум ЛаЛиганинг 25 ўйинида 5 гол ва 7 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RMC Sport