"Барселона" футболчиси "Наполи"га ўтишни истамади

Aslanov Jasurbek
10 авг 2017, 14:36
"Барселона" ҳимоячиси Денис Суарес ўз клубини тарк этмоқчи эмас.

23 ёшли футболчининг хизматларига "Наполи" қизиқиш билдирди. Италияликлар раҳбарияти Денис Суарес учун 14 млн. евро тўлашга тайёр эди.

Каталонияликлар янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде Суаресга асосий таркибдан жой таъминламаётган бўлсада, Денис асосий таркибга муносиблигини исботламоқчи.

Сўнгги мавсум Денис Суарес ЛаЛиганинг 26 та учрашувида 1 та гол урди ва 3 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana