"Барселона" футболчиси "Челси" ва "Ньюкасл" қизиқишлари доирасида

Mirjalol Normatov
12 мар 2023, 16:13
"Челси" ва "Ньюкасл" айни дамда "Барселона" вингери Рафинья Диас атрофидаги воқеликларни кузатиб бормоқда.

"Diario Sport" хабарига кўра, молиявий ҳолатнинг оғирлиги сабабли бир қанча футболчилари билан хайрлашиши мумкин. Клубдагилар аслида Рафиньяни кетказвормоқчи эмасди, бироқ яхши нарх бўлса, уни сотиб юбориш эхтимолдан йироқ эмас.

"Челси" ва "Ньюкасл" футболчининг атрофидагилар билан мулоқотда бўлиб турибди. Бироқ ҳозирча футболчининг ўзи билан музокаралар бўлгани йўқ.

Рафиньянинг ўзи ҳам "Барселона"да қолишга қарши эмас ва ўз навбатида бошқа клублар таклифларини эшитишни истамаяпти. Фақатгина клубнинг молиявий ҳолати вингернинг кетишига таъсир қилсагина у ташқаридан бўлаётган таклифларни ўйлаб кўради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport