"Барселона" Дембеленинг ўрнига бошқа футболчи топди
01 авг 2023 21:22
Янгиликлар
"Барселона" Дембеленинг ўрнига бошқа футболчи топди
"Бавария" футболчиси Лерой Сане "Барселона"га ўтиши мумкин.
"Diario Sport" хабарига кўра, "Барселона" ушбу футболчига қизиқиш билдирмоқда ва ушбу мавсумда ПСЖга ўтиши кутилаётган Усмон Дембеленинг ўрнига таркибга олиб келмоқчи.
Бироқ немис матбуоти Саненинг жамоадан кетиш истаги йўқлигини маълум қиляпти. У навбатдаги мавсумда жамоанинг асосий таркиби учун курашмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Сане 2020 йили мюнхенликлар таркибини тўлдирганди.
27 ёшли футболчи ўтган мавсумда жамоа таркибида 32 ўйинда 8 гол ва 7 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар