

El Confidencial нашри хабарига кўра, лондонликлар испаниялик мутахассис Луис Энрике билан музокараларни бошлаб юборган. Хабарингиз бор, мазкур мутахассис 2015 йилда Каталониянинг "Барселона" клуби билан "Олтин хет-трик" қайд этганди. Энрикенинг сўнгги иш жойи Испания терма жамоаси бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 12-туридан кейин "тўпчилар" ҳисобида 17 очко бор ва улар мусобақа жадвалининг 6-поғонасига жойлашишган.



