"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
21 авг 2025, 21:13
"Барселона" Жюль Кунде билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди.

Томонлар 2030 йилгача мўлжалланган шартномага қўл қўйишган. Францияликнинг бунгача бўлган шартномаси 2027 йил якунланарди.

26 ёшли Кунде  2022 йилда "Барселона"га ўтганди. У шу вақтдан буён жамоа таркибида 141 ўйинда қатнашиб, 7 гол ва 18 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.cat

Сўнгги янгиликлар

Барча ›