UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55ЖЧ-2022. Гонсало Рамоснинг бенефисига айланган ўйин ёхуд Португалия Швейцарияни тор-мор этиб, чорак финалга йўл олди  78 00:45Реграги - ЖЧ 1/4 босқичига чиққан илк африкалик мураббий!  6 00:26Унаи Симон: "Марокашга мағлуб бўлиб, турнирдан чиқиб кетишимизни кутмагандик"  7 23:51Это'О футбол мухлисларидан узр сўради  1 23:29Роналду 2008 йилдан буён илк марта йирик турнирларда асосий таркибда эмас  12 23:15Марокаш "учириб юборган" испанлардан бир қанча антирекордлар  16 22:47ЖЧ-2022. Марокаш Испанияни турнирдан чиқариб юбориб, тарихда илк марта чорак финалга чиқди!  183 22:35ЖЧ-2022. Португалия - Швейцария. Асосий таркиблар маълум!  37 22:19"Барселона" ҳужумчиси "Рома"га ўтиши мумкин  3 21:56Луи ван Гал: "Чорак финал билан кифояланмаймиз"  2 21:15Бельгия термаси бош мураббийлиги учун номзодлар эълон қилинди  5 20:54Де Лаурентис: "Италия футболида оғриқ бор"  1 20:36Эшитдик-да! Шоҳруз Норхонов "Навбаҳор"га ўтди   33 20:31"Барселона" ЖЧда Бразилиянинг қайси футболчисини кузатаётгани маълум  7 20:15Рангник Германия термасида иш бошлаши мумкин  2

"Барселона" 2023 йилда кимларни ўз сафига қўшиб олмоқчи? Янгиликлар

"Барселона" 2023 йилда кимларни ўз сафига қўшиб олмоқчи?

Молиявий муаммолар гирдобида қолган "Барселона"ни эндиликда кам пул сарфлайди, деганлар хато қилади.

Каталонияликлар босқичма-босқич ўз режаларини амалга ошириш режимига ўтган кўринади. Маълум қилинишича, жамоа 2023 йилда ҳам жуда катта трансферларни амалга оширмоқчи. Қуйида мана шулар хусусида сўз юритмоқчимиз. 

Лео Месси

Охирги кунларда Европа ОАВ аргентиналик футболчининг "Барселона"га қайтиши хусусида ёзмоқда. 35 ёшли футболчи келажаги борасида якуний қарорни декабрь ойида якунланадиган ЖЧ-2022 дан кейин қабул қилади. Ўз навбатида, ПСЖ ҳам Месси билан амалдаги шартнома муддатини 2024 йилга қадар узайтирмоқчи. Бироқ у "Барселона"га қайтиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. 


Бернарду Силва

Келгуси йилнинг ёзида португалиялик футболчи "Барселона"га кўчиб ўтиши мумкин. Аслида каталонияликлар 2022 йилнинг ўзидаёқ Силвани ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилишганди. Бироқ молиявий ҳолат ва бошқа жиҳатлар сабаб келишув амалга ошмаганди. "Diario Sport" вакилларининг сўзларига кўра, Силва келгуси йилда фаолиятини Ла Лигада давом эттириши эҳтимоли юқори. 


Рубен Невеш

"Вулверхэмптон" футболчиси фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Каталония клуби таянч ярим ҳимояда Серхио Бускетснинг ўрнига муносиб номзод сифатида 25 ёшли Невешни кўрмоқда. Қолаверса, Лапорта ва футболчининг агенти Жорже Мендеш ўртасида илиқ муносабатлар бор. Бу ҳам томонларнинг келишувга эришишига асосий омил бўлиши мумкин.


Рафаэл Леау 

"Милан"даги ажойиб ўйинлари билан Европанинг гранд клублари назарига тушган Леау ҳам "Барселона"нинг нишонида бўлиб турибди. Португалиялик вингер келгуси йилда "россонери"ни тарк этмоқчи. Катта эҳтимол билан фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. 


Флориан Вирц

"Байер" клубининг 19 ёшли футболчисига "Барселона" анчадан бери кўз тикиб келяпти. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам каталонияликларнинг ашаддий мухлиси эканини яширмайди. Бироқ немис клуби Вирц трансферини 150 миллион еврога баҳоламоқда. Аммо футболчи жиддий жароҳат олди. Унинг сафдан чиққанини ҳисобга олсак, трансфер қиймати бир мунча пасайиши эҳтимоли бор.

 

Жоау Феликс

Лапорта орзусидаги футбочилардан бири сифатида Феликс тилга олинмоқда. 22 ёшли футболчи "Атлетико"да ўйнамоқда ва яқин орада жамоасини тарк этиш ниятида эмаслигини бир неча маротаба таъкидлаган. Лекин Мендеш аралашуви юзага келса, келишув амалга ошиши мумкин. Бироқ Феликснинг трансфер қиймати юқори экани боис "Барселона" бироз қийинчиликка дуч келиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда молиявий томонлама қийналаётган "кўк-анорранглилар" португалиялик футболчи учун 100 миллион евродан ошиқ сарфлаши даргумон.


Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+2   
27 сен 13:41:50
Shunchaki_FUTBOL
Felish kerak emas, U Atletiko Madrid sarflagan pullarni oqlamadi. Barsaga kelsa yana Grizman yoki Arda Turan taqdiri takrorlanishi mumkin
+2   
27 сен 12:59:12
Gavi
Kimmich,Rodri Ernandes,Martin Zubimendi tayanch zonaga asosiy nomzodlar.
+1   
27 сен 14:07:31
Erling Xoland
Florian Virtz,Ruben Nevesh,Bernardu Silva Barsaga o'tsa yanada kuchayib ketadi.Uje ular Barsaga o'taman deb yozda intervyularda aytishgan.Ular Barsadan Rasmiy taklif kutishmoqda va tushishiga o'tishga tayyor.Omad Barsa va fanatlariga.
+1   
27 сен 13:52:43
Amerikani,Real
Ishtaxa karnayku
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика