"Барселона" 2008 йилдан буён сафарда икки тўп фарқи билан мағлуб бўлмаганди

Tolibjon Qosimov
24 фев 2014, 12:35
"Барселона" Испания чемпионатининг 25-турида "Реал Сосьедад"га сафарда (1:3) мағлуб бўлди.
Каталонияликлар 2008 йилнинг 7 май  куни "Сантьяго Бернабеу"да "Реал"га йирик ҳисобда мағлуб бўлишганди (1:4). Шундан сўнг "Барселона" чемпионатда сафардаги ўйинларда икки тўп фарқи билан мағлуб бўлмаганди.

"Кўк анорранглилар" "Сосьедад" майдонидаги охирги 5та ўйинда ғалаба қозона олмади - 3 дуранг ва 2 мағлубият.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru