

Каталонияликлар 2019 йил 2 мартдан бери илк марта мадридликларни енгишга муваффақ бўлишди. “Барса” ўтган 6 ўйиннинг биттасида дуранг ўйнаб, қаторасига беш ўйиндан буён мағлубиятга учраб келаётганди.
Шунингдек, Хави мураббий сифатида “Реал”ни биринчи маротаба ютди. 42 ёшли мутахассис “кўканорранглилар” бошқарувидаги “қаймоқранглилар”га қарши дебютини Испания Суперкубоги доирасида ўтказиб, қўшимча таймларда 2:3 ҳисобида муваффақиятсизликка учраганди.



