"Барса" Суаресга клубдан кетиши кераклигини хабар қилди

Alisher
20 авг 2020, 11:02
"Барселона" ҳужумчи Луис Суарес билан хайрлашмоқчи.

Бу ҳақда журналист Жота Жорди хабар бермоқда. Каталония клуби 33 ёшли уругвайлик футболчига клубдан кетиши кераклигини хабар қилди.

Олдинроқ, футболчининг ўзи 2007-2011 йиллар давомида ҳаракат қилган Амстердамнинг "Аякс" клубига қайтиши мумкинлиги борасида хабарлар янграган эди.

Форвард 2014 йилдан бери "Барселона"да ўйнайди. Луис Суарес клуб тарихидаги энг яхши 3-тўпурар ҳисобланади.

Суарес жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 8та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/elchiringuitotv

Сўнгги янгиликлар

Барча ›