

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Антонио Конте матбуот-анжуманида айтиб ўтди.
"Росс биз билан жуда яхши ишламоқда. У "Норвич"га қарши баҳсни захира ўриндиғида бошлаб, кейинроқ ўйинда иштирок этиши мумкин. Баркли биз учун жуда яхши харид, у иқтидорли ёш футболчи" - дейди Конте.
"Челси" ҳамда "Норвич Сити" ўртасидаги Англия Кубоги 1/32 финал жавоб учрашуви 17 январь куни бўлиб ўтади. Илк баҳсда ҳисоб очилмаган.



