UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  42 00:38"Арсенал" — "Вулверхэмптон". Таркиблар билан танишинг  1 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8

Баркамол авлод-2017. Футболда Қашқадарё чемпион Янгиликлар

Баркамол авлод-2017. Футболда Қашқадарё чемпион

Хабарингиз бор, Жиззах вилоятида “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақадан ўрин олган футбол бўйича мусобақа ўз поёнига етди.  

Нурали Султонов бошчилигидаги Қашқадарё жамоаси финалда Фарғоналикларга рўпара келишди.

Шиддатли баҳсда қашқадарё жамоаси сардори Ислом Кенжабоев  учрашувнинг 85-дақиқада бош ҳакам томонидан белгиланган пенальтни аъло даражада бажарди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Фарғоналиклар иккинчи бўлимда янги кучларни майдонга туширди ва натижада ўйиннинг қўшимча 90+4-дақиқасида воҳаликлар даврвозасига тўп киритиб мағлубиятдан қутилиб қолишди.  Шундай қилиб, ҳар икки жамоа кескин  курашларга бой бўлган финал учрашувида жамоалар муроса кўчасини танлашди.
Омад лотореяси бўлган пенальтилар сериясида воҳалик футболчилар 5:3 ҳисобида устун келишди ва илк бор “Баркамол Авлод” спорт мусобақасининг футбол туридан мусобақа бош совринга эга чиқишди.

Мусобақанинг 3-ўринчи ўрин кечган Тошкент-Хоразм жамоалар ўртасидаги учрашувда 2:1 ҳисоби қайд этилди.

1-ўрин Қашқадарё
2-ўрин Фарғона
3-ўрин Тошкент
4-ўрин Хоразм  

Қашқадарё вилояти терма жамоаси таркиби:
Умиджон Эргашев, Ислом Кенжабоев,  Абубакр Турдиалиев, Шерзод Насруллаев, Сардоржон Абдуҳолиқов, Дилшод Саитов, Элшод Қодиров, Акмал Мозговой, Сардор Садуллаев, Ёдгор Назаров, Хусниддин Алиқулов, Наврўзжон Саидов, Мирзабек Жониқулов, Илхомжон Алижанов, Худоёрхон Сағдуллаев.
Жамоа мураббийи: Нурали Султонов.


Фахриддин Чориев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика