Балотелли: "Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилганимдан жудаям ҳурсандман!"

Aziz Tukhtamuradov
15 июн 2014, 10:31
Италия терма жамоаси футболчиси Марио Балотелли Англияга қарши ўйиндан сўнг ўз ҳурсандчилигини яширмади.
Биринчи тур доирасида бўлиб ўтган ўйинда италияликлар Англия терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Балотелли ўйиннинг 50-дақиқасида гол киритди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилганмдан ҳурсандман! Жамоадошларимга раҳмат! Олға йигитлар", - деб ёзади футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.com