

Бразилиянинг “Васко да Гама” клуби италиялик ҳужумчи Марио Балотелли билан шартнома имзолашга яқин турибди. 30 ёшли Марио ярим йилдан бери жамоасиз юрибди. Бразилияликлар футболчи билан 2021 йил декабрига қадар битим тузиши кутилмоқда.
Балотелли ўтган мавсум “Брешия” сафида ҳаракат қилганди. Италия А Cериясида 19 та ўйинда 5 та гол уришга эришганди.



