Балотелли Англияга қайтиши кутилмоқда

Eldor Akmurzayev
1 мар 2022
“Адана Демирспор” форварди Марио Балотелли Англияда “Ман Сити” ҳамда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган.

Ҳозирда унга Чемпионшипда қатнашаётган ”Фулхэм” қизиқиш билдирмоқда. Жамоа кейинги мавсум АПЛга йўл олишга яқин. Балотелли Лондоннинг кекса клубларидан бири сафига ўтишга қарши эмас.

У жорий мавсум турк жамоаси сафида 24 ўйинда қатнашиб, 11 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйишга улгурди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Star