UZ

Сўнгги янгиликлар

01 апр 16:45
Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов:"Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор"

Ўзбекистон футзалининг ҳақиқий қаҳрамонига айланган, “Максам-Чирчиқ” жамоасининг сардори ва миллий терма жамоанинг бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов учун ушбу мавсум унинг профессионал ўйинчилик фаолиятидаги сўнггиси бўлди.
Ўз фаолияти давомида Баҳодир Аҳмедов 3 маротаба Осиё чемпионатининг кумуш медаллари соҳибига айланган. Умуман эса, у 13та Осиё чемпионатидан 11тасида иштирок этган. Бундай кўрсатгичга Аҳмедовдан ташқари Осиёда фақатгина Қирғизистон терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Нуржан Жетибаев эга.

Баҳодир Аҳмедов – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси. Ҳозирги кунга қадар ўтказиб келинган футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатларининг барчасида фақатгина Аҳмедов иштирок этган. Шу тариқа, у 9 маротаба Ўзбекистон чемпионлигини ва 8 маротаба Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган.

Аҳмедовнинг фаолияти 27 март куни Ўзбекистон Кубоги финал учрашувида ёрқин тарзда якунланди. “Максам-Чирчиқ” таркибида, Аҳмедов ушбу йилги мамлакат Кубоги соҳибига айланди. Финал учрашувида унинг жамоаси қаршининг “Дўстлик-AIN” клубини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қаршиликлар дарвозасига киритилган 2та голга эса, айнан Баҳодир Аҳмедов муаллифлик қилди.

Қуйида, учрашувдан сўнг Баҳодир Аҳмедов билан уюштирилган кичик суҳбат келтирилган:

- Баҳодир ака, бугунги учрашув сизда қандай таассурот қолдирди?
- Рақиб тўғрисида жуда илиқ фикр билдиришим мумкин.  Мавсум давомида“Дўстлик-AIN” кучли ва иродали жамоа эканлигини кўрсата олди. Бугунги баҳсда рақибни енгиш осон бўлмади. Аммо биз буни уддаладик ва ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Бугун сизнинг профессионал ўйинчи сифатидаги фаолиятингиз якунланди. Ҳозирда нималарни ҳис қиляпсиз ва фаолиятингизни нима учун тамомладингиз?
 - Мазкур учрашув бутун умрим давомида эсимда қолади. Спортчи сифатида олиб борган фаолиятим жудаям ёрқин ва эсда қоларли бўлди. Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор. Мураббий бўлганимдан кейин, профессионал даражада ўйнашни тўхтатиб, бор куч ва эътиборни терма жамоа ривожига қаратиш лозим.

- Финал учрашуви бўлишига қарамай, сиз рақиб дарвозасини 2 бор ишғол қилдингиз. Демак яхши жисмоний ҳолатдасиз, шундай эмасми?
- Жисмоний ҳолатим яхши, лекин ёшларга йўл бўшатиб, уларга имконият берадиган пайт келди. Футзал ўйнасам, энди фақат ҳаваркор ё бўлмаса фаҳрийлар жамоалари таркибида ўйнашим мумкин.

- Ҳар бир спортчи ўз фаолиятини катта ютуқ билан якунлашни хоҳлайди. Бугун “Максам-Чирчиқ” Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Бу сиз учун қанчалик аҳамиятли?
- Албатта бу жуда ёқимли. Ғалаба учун бутун жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Ғолиб сифатида фаолиятимни якунлаганимдан бахтиёрман.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  141
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин
Туркияда бир ҳафталик йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма...  87
"Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди "Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Туркиянинг Истанбул шаҳрида...  65
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: