UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  4 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  11 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  18 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10

Баҳодир Аҳмедов: «Жаҳон чемпионати учун жамоа шакллантиряпмиз» Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: «Жаҳон чемпионати учун жамоа шакллантиряпмиз»

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига қадар бир қатор халқаро мусобақаларда иштирок этади.

 Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Қирғизистонга қарши саралаш босқичи учрашувидан сўнг маълум қилди.

7 ноябрь куни Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичи сўнгги тури доирасида Қирғизистон термасига қарши майдонга тушди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунгача Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Туркманистонни 10:1, Тожикистонни эса 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди.


«Йигитларимиздан жуда ҳам хурсандман. Легионерларимиз ҳам, терма жамоага янги жалб этилган ёш ўйинчилар ҳам жуда яхши ўйин кўрсатишди. Уларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. 4:0 ҳисобидан сўнг асосан ёш ўйинчиларга имконият беришга ҳаракат қилдик ва улар ёмон ҳаракат қилишмади, деб ўйлайман. Тўғри, маълум хатолар бўлди, умуман, хатолар ҳар доим ҳам бўлади. Биз майдонга маълум ҳисобда ғалаба қозонамиз деб чиқмагандик, ҳеч қачон бундай мақсад бўлмайди – бу йигитларнинг ҳаракатига халал беради. Ҳаммаси оддий – биз ҳар қандай ўйинда фақат ғалабани мақсад қилиб майдонга чиқамиз», - деди Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи.


Ўзбекистон футзал терма жамоаси 2-турдан сўнг Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиб бўлган эди. Финал босқичидаги ўйинлар янада масъулиятли, янада оғирроқ бўлиши турган гап.


«Саралаш босқичида ҳеч бир ўйин осон бўлгани йўқ. Ҳа, авваллари шундай гаплар бўларди: мусобақа бошланиши арафасида ҳамма финалга Эрон билан Япония чиқишини айтарди. Бироқ ҳозир бундай фикрлар йўқ, чунки футзал савияси бутун қитъа бўйлаб сезиларли ўсмоқда ва ҳар бир жамоа исталган рақибга кутилмаган қаршилик кўрсатиши мумкин, деярли тахмин қилиб бўлмай қолган. Финал босқичига тайёргарлик ҳақида гапирадиган бўлсам, режа бўйича Озарбайжон, Вьетнамда ташкил этиладиган халқаро мусобақаларда иштирок этамиз. Шунингдек, Озарбайжон термасини Тошкентга таклиф этиш режаси ҳам бор. Илоижи борича ёш футболчиларга имкон берамиз, улар тажриба тўплаши, малакаси ошиши учун ҳаракат қиламиз», - деди Аҳмедов.



Саралаш баҳслари арафасида асосан маҳаллий ва ёш ўйинчилардан, яъни, легионерларсиз Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эроннинг энг кучли – «Санае Гити Пасанд» клубига қарши тўп суриб, дастлаб 2:3, сўнг эса жуда йирик – 1:10 ҳисобида имкониятни бой берди. Баҳодир Аҳмедовнинг таъкидлашича, ушбу ўйинлардаги натижаларга эътибор бермаслик керак.


«Эрон клубига қарши ўйинларда асосан ёш, янги ўйинчиларни синадик, уларга имкон бердик. Уларга бугун имкон бермасак, улар яна қачон бундай жамоаларга қарши тўп суришади, тажриба тўплашади? «Санае Гити Пасанд», унинг мураббий ва футболчилари билан яқиндан танишмиз, улар ҳам бизни жуда яхши танишади. Таркибимизда етакчилар йўқлигини кўриб, савол билан мурожаат қилишганида, мен уларга асосий эътиборни ёш футболчиларга қаратаётганимиз, мақсадимиз жаҳон чемпионати баҳслари учун янги жамоани шакллантириш эканлигини айтдим. Улар эса мени қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистонда қабул қилинган ушбу қарорни жуда тўғрилигини таъкидлашди, чунки уларнинг ўзи ҳам ёшларни халқаро мусобақаларга жўнатиб, тажриба орттиришларига имкон яратишади. Қозоғистонда тўп сураётган етакчи легионерларимизнинг аксарияти 30дан ошган, яна 2-3 йилдан сўнг эса фаолиятини якунлайди. Биз эса, қайд этганимдек, жаҳон чемпионати учун тайёргарлик кўрмоқдамиз», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика