UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  32 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Баҳодир Аҳмедов: "Мезбон Кувайтга қарши ўйнаш осон бўлмайди, аммо мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Мезбон Кувайтга қарши ўйнаш осон бўлмайди, аммо мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Кувайтга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барча жамоаларни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман! Эртанги ўйинга келсак, устозимга қарши тўқнаш келаман. Бу мен учун шараф. Ўйлайманки, эртанги учрашув жуда чиройли кечади. Биз учун осон бўлмайди. Кувайт жуда яхши жамоа. Мазкур терма жамоа тактик мураббийга эга. Кувайт билан баҳсда мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман", – дея гап бошлади Аҳмедов.

- Мусобақа Кувайтда бўлиб ўтмоқда. Мезбонга қарши ўйнайсизлар. Ўйинчиларингиз босим ҳис этмаяптими?

- Мухлислар тўла залда ўйнаймиз. Бу бизга қўл келади. Мухлислар қўллаб-қувватлаши ва бундай атмосферада ўйнаш йигитларимизга фойда келтиради. Чнуки футзалчилар бундай атмосферада ўзини жуда яхши ҳис этишади. Биз меҳмонда мезбонга қарши майдонга тушамиз. Мезбон Кувайтга қарши ўйнаш осон бўлмайди, аммо мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз.

- Ўзбекистон Осиё Кубогида 17 та гол урди. Кувайтга қарши ўйинда ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қиласизларми ёки ҳимоявийми?

- Худо хоҳласа, Кувайтга қарши ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Бироқ 17 та гол урганимиз аллақачон тарихда қолди. Эртанги баҳс – энг асосий ўйинимиз. Чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак.

- Кувайт терма жамоаси ҳақида нималарни биласизлар?

- Кувайт жамоасини ўрганиб чиқдик. Улар ҳам бизни ўрганиб чиқишган. Буни яхши биламан. Чунки ҳар бир жамоа кейинги рақибни ўрганиб чиқади. Шунга қарамасдан, мураббий бошқа тактикадан фойдаланиши мумкин. Шунинг учун биз бугун ўйлаган нарса эртага бўлмаслиги эҳтимоли бор.  

- Икки жамоа ҳам ушбу мусобақада фаворит. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- 8 та жамоа ҳам фаворит. Чунки бу – футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Кувайт, Таиланд, Япония, Тожикистон, Вьетнам... Омад келмай қолса, шу фаворитлар ҳам мағлуб бўлиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, "B" гуруҳижа юз фоизлик натижа кўрсатган Ўзбекистон МТЖнинг Кувайтга қарши учрашуви 4 октябрь куни Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мазкур босқичдан муваффақиятли ўтишса, ярим финалда Индонезия ҳамда Япония жуфтлиги ғолибига билан рўбарў келишади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика