Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги ўйин ёшларни кўриб олиш учун ҳам керак эди"

Alisher
29 мар 2022, 15:22
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикаси билан ўртоқлик учрашувида тўқнаш келди.

Тошкентда кечган ўйинда вакилларимиз рақибидан 4:2 ҳисобида устун келди. Мазкур беллашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов фикрларини билдириб ўтди. 

"Йигитлар ўз ўйинларини кўрсатишди. Терма жамоамиз янгиланмоқда. Чунки кўп ўйинчиларда жароҳатлар бор. Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов машғулотда жароҳат олишди.  Уларнинг ўрнига ёшларни жалб қилдик. Шогирдларимдан кўнглим тўқ. Олдимизга катта мақсадлар қўйилган. Шу турнирларга муносиб тайёргарлик кўришимиз керак.

Дилшод Раҳматовда микрожароҳат мавжуд. Бундан ҳеч ким кафолатланманан. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Шу боис бироз дам бердим. Бугунги ўйин ёшларни кўриб олиш учун зарур эди. Насиб қилса Осиё чемпионати саралаш босқичига боради", - дейди Баҳодир Аҳмедов.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›