БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор

Narzulla Saydullayev
11 окт 2024, 12:12
15 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида БААга қарши ўйин ўтказади.

Мазкур баҳсда БАА терма жамоаси сафида маҳаллийлаштирилган марказий ҳимоячи Куаме Аутонне Коудио 2 та сариқ карточка туфайли майдонга туша олмайди.

Ўтган мавсум "Ал Айн" сафида ОЧЛ ғолиби бўлган Куаме Қатар ва КХДР билан ўйинларда сариқ карточка олди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳам худди шу сабаб 15 октябрь кунги баҳсни ўтказиб юборади




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia