БАА - Ўзбекистон ўйинини мисрлик ҳакам бошқаради
07 окт 2014 21:19
Янгиликлар
БАА - Ўзбекистон ўйинини мисрлик ҳакам бошқаради
14 октябрь куни Абу-Даби шаҳридаги "Муҳаммад Бин Зайд" стадионида ўтказиладиган БАА ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.
БАА футбол ассоциацияси таклифига биноан бўлажак ўйинни мисрлик ФИФА рефериси Иброҳим Ал Сайид бошқаради. Унга қанотларда Аймед Хуссам ва Аҳмад Абдулла ёрдам беради. Захирадаги ҳакам вазифасини эса амирлик Муҳаммад Абдул Карим бажаради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Дубай шаҳридаги "Sevens" стадионида Баҳрайн терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар