UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  0 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  12 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  42 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  16 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4

Азиз Алижонов: "Чемпионлик учун кураш охирги тургача бўлди" Янгиликлар

Азиз Алижонов: "Чемпионлик учун кураш охирги тургача бўлди"

Теглар :  Азиз Алижонов
Кеча "Нефтчи U-18" жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Ушбу чемпионликдан сўнг жамоа бош мураббийи Азиз Алижонов ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"U-18 Биринчилигининг бу йил қизиқарли томони шундаки, чемпионлик учун кураш охирги тургача давом этганлигидадир. 2 очко фарқи билан ортда бораётган Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ҳам асосий рақиб сифатида охиригача кураш олиб борди. Ҳар иккала жамоа учун бугунги баҳсларда ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Шунинг учун, бу баҳсга астойдил тайёргарлик кўриш билан бирга, футболчиларимизга керакли кўрсатмаларни бердик. Йигитларимиз барчасини аъло даражада бажариб, муҳим ғалабани қўлга киритишди ва чемпион бўлишди. Бундан жуда жуда мамнунман. Бизга тақдим этилган қулайлик ва яратилган шароитлардан жамоамиз раҳбариятидан беҳад хурсандмиз ва раҳматлар айтиб қоламиз. 

Бу йил ўтказилган U-18 чемпионатида 24 та жамоа қатнашган бўлса, уларнинг ичида энг ёш жамоа бизники бўлса керак деб ўйлайман.Чунки, таркибимиз ўзагини 2004 йилда таваллуд топган футболчилар билан шакллантирган эдик. Бу эса келажакда биз учун яхши тажриба вазифасини ўтаб беради деган умиддаман. 

Совринли ўринлар учун кураш олиб борган барча жамоалар бизга кўп ноқулайликлар келтиришди десам, янглишмайман. Чунки, уй ва сафар ўйинларида гарчи кучли қаршиликка учраган бўлсак ҳам, кетма-кет 16 та учрашувда мағлубият нималигини билмай келаётган эдик. Фақат "Пахтакор" билан кечган шиддатли баҳсда ўйинни бой бердик. Лекин, шунга қарамай охирги беллашувларда йигитларимиз  масъулиятни ҳис этиб, юқори савияда ўйин кўрсатишди ва ғолибликни қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Жорий футбол мавсуми мобайнида ташкилий ишларни амалга оширишда яратиб беришган қулайликлари учун жамоамиз раҳбарияти ва ЎзПФЛ  мутасаддиларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан", — деди Азиз Алижонов. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика