Азарнинг маоши анчагина ошади

Mirjalol Normatov
17 окт 2018, 19:42
"Челси" раҳбарияти вингер Эден Азар билан янги шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "аристократлар" футболчининг маошини йилига 18 млн фунт қилиб белгилашган. "Стемфорд"дагилар бу нархга футболчи қолиши учун етарлича деб ҳисоблашмоқда.

"Челси" Азарни 2012 йилда "Лилль"дан сотиб олганди. Ўшандан буён бельгиялик "кўклар" таркибида 310 ўйинда қатнашди ва 97 гол уриб, 78 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›