

Азар Н'Голо Кантени мақташда ғалати сўзлардан фойдаланди.
"У бизга ишонч бағишлайди. Биз дриблинг амалга ошириш ёки тўп узатишдан қўрқмаймиз, чунки ортимизда ишончли ўйинчи борлигини биламиз.
Канте - фантастик футболчи. У каламуш каби ҳамма ерда пайдо бўлади, Н'Голо етакчи. Энг яхшилар билан ўйнаш доимо ёқимли" - дейди Азар.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёзда Канте 30 млн. фунт эвазига "Лестер Сити"дан "Челси"га ўтган эди.



