UZ

Сўнгги янгиликлар

01:37Бундеслига, 6-тур. "Вольфсбург" 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйди ёхуд тур сенсация билан бошланди  1 00:20"Реал Мадрид"нинг "Алавес"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум  7 23:57"Барселона" Горецкани қишда текинга қўлга киритмоқчи  1 23:40"Реал" ярим ҳимоячиси L'equipe талқинига кўра йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  7 23:26"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!  276 23:21Ханданович «Интер» билан шартномани узайтирмоқчи  1 22:55"Челси"дан кетган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа ФОТО  14 22:40"Бавария" - "Вольфсбург". Таркиблар маълум   15 22:40«Реал»нинг бугунги машғулотида олти футболчи қатнашмади  17 22:22Аллегри: «Ювентус»нинг мақсади «Лион»нинг натижасини такрорлаш  4 22:11Виктор Кумиков: “Олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик”  9 21:55Неймар "Монпелье"га қарши ўйнамайди, бунинг сабаби маълум  16 21:42Дрис Мертенс: "Мен Месси ҳам, Марадона ҳам эмасман"  5 21:20Карим Бензема: "Франция терма жамоасидан чақирув олишга ишонаман"  7 20:39Вадим Абрамов: “Камчиликлар устида ишлашда давом этамиз”  59

01 окт 17:04
Янгиликлар

Азамат Аширматов: “Андижондаги ҳакамлик бизни қониқтирмади”

Кеча Андижон шаҳрида футбол бўйича фахрийлар ўртасида “Андижон” – “Қўқон” ўйини бўлиб ўтди. Олдин хабар берганимиздек, мазкур ўйин поёнига етмасдан туриб, тугаган.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Қўқон” фахрийлар жамоасининг ўйновчи мураббийи Азамат Аширматов билан суҳбатлашдик.

- Тўғрисини айтганда, Андижондаги баҳсда ҳакамликдан қониқмадик – дейди Аширматов. Шу боис ўйин тугамасидан туриб, майдондан чиқиб кетдик. Учрашувни Акмалжон (Акмал Раҳимов назарда тутиляпти - муаллиф) бошқариб борди. Қанотларда унга ким кўмаклашганини очиғи билмайман. Танимадим. Бизни ўйин давомида кўпроқ айнан ушбу қанот ҳакамлари ажабтовур қарорлари билан ажаблантирди. Тўғри, бош ҳакам ҳам хатоларга йўл қўйди. Ҳаммасидан кўра, лайнсменлардан жабр чекдик.

- Ҳакамларни ўйинга ким тайинлайди?

- ЎФФ. Лекин водийдаги ўйинларга андижонлик Алижон Маражабовни назоратчи этиб тайинланган. Ўйинларни қайси ҳакам бошқариб боришини айнан шу киши ҳал қилади. Ваҳоланки Маражабов “Андижон” фахрийлар жамоасида ҳам ишлайди. Илгари бундай ўйинларни биринчи лига ёки олий лига ўйинини бошқариш учун Тошкентдан келган ҳакамлар бошқариб, сўнгра уйига кетишарди. Бу йил эса маҳаллий ҳакамлар бошқариши тўғрисида регламентда ёзилган. Шу боис Қўқон ва Андижондаги ўйинларни маҳаллий ҳакамлар бошқарди.

- Ўйин қандай ўтди ўзи?

- Тан олиш керак, Андижон шу куни устунлик қилди, ўйин бўйича. Лекин ҳакамлар кўмаги билан. Мисол учун иккинчи бўлимнинг тўхталишларига бош ҳакам 3 дақиқа қўшиб бердим деди. Ваҳоланки ўйин 5 дақиқадан ҳам ўтиб кетганди. Аслида фахрийлар ўртасидаги ўйинларнинг ҳар бир бўлими 30 дақиқадан иборат бўлади. Лекин биласизми шу куни иккинчи таймда 35 дақиқадан ҳам кўп ўйнадик. Андижонликлар тўртинчи голни урмагунига қадар ўйин давом этди. Бунга чидаб тура олмадик. Футболчиларимиз ҳакамлар бригадасига эътироз билдира бошлади ва шу тариқа майдонни тарк этишга қарор қилдик. Бор гап шу.

- Ушбу жуфтлик ғолиби, Тошкентда ўтадиган ярим финал босқичида иштирок этади. Пойтахтга энди қайси жамоа боради?

- Энди бу масала пайшанба куни ЎФФда ҳал этилади дейишди. Учрашув видео тасмаси бор. Мутахассислар айнан ўша дискни кўриб чиқиб, кейин бир хулосага келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  288
Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО
Олий лига ҳакамларидан бири Рустам Бобомуродов футболдан бутунлай...  256
Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 22-турнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтди.  249
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: