Азамат Алланиязов "Навбаҳор"га қарши ўйнайди
22 сен 2015 22:15
Янгиликлар
Азамат Алланиязов "Навбаҳор"га қарши ўйнайди
"Насаф" ҳужумчиси Азамат Алланиязов "Локомотив"га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этганди.
Олий лиганинг 22-туридаги "Локомотив" - "Насаф" учрашувининг 58-дақиқасида "аждарлар" ҳужумчиси Азамат Алланиязов жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Футболчининг жароҳати енгил бўлиб чиқди ва Алланиязов "Навбаҳор"га қарши кечадиган беллашувда майдонга тушишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Азамат Алланиязов иккинчи даврадан бошлаб сафга қайтганди. Сўнгги бир йил ичида футболчи жароҳати боис майдондан ташқарида қолиб кетганди.
Азамат Алланиязов ушбу мавсумда "Насаф" сафида 10та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 9 маротаба ишғол этишга эришган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар