UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Левандовски испан тилини ўрганишни бошлади. У «Реал»га ўтиши мумкин  5 22:41ЖЧ-2014 бронза медали соҳиби «Брайтон»га ўтди  5 22:20«Атлетико» стадиони 2019 йилги ЕЧЛ финалини қабул қилади, Европа лигаси финали Бокуда бўлади  5 22:00Россия кубоги. 1/16 финал. «Ростов» ва «Тосно» кейинги босқичда, хайр ЦСКА   4 21:46Эксклюзив: Немис футболи афсонасининг Германия канцлери Ангела Меркелдан олган интервьюси  11 21:33Ашхобод-2017. Ўзбекистон Афғонистонга ютқазди  68 21:18U-16 ОЧ саралаши: Ўзбекистон – Шри-Ланка 6:0  26 20:45Моуриньо: "Матич ва Феллайни бунчалик яхши ўйнаганини ҳеч қачон кўрмаганман"  9 20:14НТҚ "Спартак"ка 179 минг рубль жарима солди  11 19:45"Челси" ва "Эвертон" ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  12 19:25Буффон-Нойерга: "Тез орада сени яна майдонда кўришга умид қиламан"  10 19:08"Манчестер Юнайтед" Премьер-лигада биринчи + ФОТО  15 18:45"Бетис" устози "Реал"ни Гвардиола давридаги "Барселона"га тенглаштирди  20 18:14Мануэль Нойер муваффақиятли операция қилинди (фото)  13 17:50Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО  188

13 июл 09:34
Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Тўхтаб қолмасдан олий лига йўлланмасини қўлга киритишимиз лозим"

Биринчи лигада дастлабки босқич баҳсларига ниҳоясига етди.

Шарқ минтақасида иштирок этган жамоамиз биринчи босқични муваффақиятли ўтказиб 1-ўринни қўлга киритди. Сўнгги турда “Пахтакор-2”га қарши учрашувдан кейин Абдураимов жамоасининг биринчи босқичдаги иштироки ҳақида ўз фикрларини билдирди.

СЎНГГИ УЧРАШУВ ҲАҚИДА

- Биричи босқичнинг охирги учрашувида “Пахтакор-2” жамоаси билан дуранг ўйнадик ва албатта бу натижадан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Футболчилар рақибнинг кучига юқори баҳо беришмагани учун ғалабани қўлга кирита олмадик. Улар ёшларни бир оёқда ўйнаб ютамиз деб ўйлашди шекилли. Бунинг натижасида футболчилар хотиржамликка берилишди ва биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Гарчи ҳисобни мезбонлар очишган бўлса-да, мағлубиятга учрамаслик учун охиригача ҳаракат қилдик. Тўғри, бундан аввал кетма-кет сафардаги учта учрашувда ғалаба қозондик. Ана шу ютуқлардан кейин футболчилар охирги ўйин ҳам осон ўтади деб ўйлашган бўлса керак. Ўйинда устунлик бизнинг тарафда бўлди ва кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Лупашко, Жўрабоев, Солиев, Азизов қулай вазиятларни кўкка совуришди. Умуман олганда бу учрашувда етакчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади. Раҳмонов, Жадигеров, Абдураҳимов каби маҳоратли ярим ҳимоячиларимиз ўз даражаларида тўп суришмади. 


БИРИНЧИ БОСҚИЧ ЯКУНИ ТЎҒРИСИДА

- Умуман олганда биринчи босқични яхши ўтказдик. Бўлиб ўтган 22 учрашувнинг 18тасида ғалаба қозониб керакли очколарни жамғара олдик. Қолаверса, бошқа жамоаларга нисбатан кўпроқ гол урдик. Бу эса биринчи босқичда яхши иш олиб борганимизни кўрсатиб турибди. Лекин хотиржам бўлишга эрта ва ҳали кураш олдинда. Чунки иккинчи босқичда Шарқ ва Ғарб минтақасининг 8 жамоаси кураш олиб боради. Ҳақиқий кураш энди бошланади. Тўғри, кўпчилик айтиши мумкин “Машъал” ва “Андижон” олий лигага чиқиш учун энг асосий фаворитлар. Аммо “Зарафшон” ва “Қўқон-1912” жамоалари ҳам олий лига йўлланмасини қўлга киритиш учун охиригача ҳаракат қилишади. Шу боис иккинчи босқичда ўйинлар осон ўтмайди. Шуни инобатга олганда энди ҳал қилувчи босқичга янада пухта тайёргарлик кўришимиз керак. 


ТАЙЁРГАРЛИК РЕЖАЛАРИ ХУСУСИДА

- Дастлабки босқичда кўп ўйинлар ўтказдик ва энди бундан буёғига жиддий учрашувлар бўлади. Шу сабабли “Пахтакор-2” билан ўйиндан кейин футболчиларга деярли икки ҳафтага яқин таътил бердим. 22 июль куни клуб қароргоҳига йиғилиб иккинчи босқичга тайёргарликни бошлаймиз. Тўғри, ўз минтақамизда яхши ўйинлар намойиш этиб бошқаларга нисбатан кўп очко жамғардик. Аммо ўйинимизда ҳали камчиликлар бор ва қиладиган ишларимиз кўп. Машғулотларда асосий эътиборни жисмоний ҳолатни оширишга ва тактикани янада мукаммалаштириш устида ишлаймиз. Бундан ташқари таркибимизда кўплаб ёш ўйинчилар бор ва уларнинг индивидуал маҳоратини оширишга ҳам асосий эътиборни қаратамиз. Иккинчи босқич тақвими ҳали тузилмагани учун қаерда йиғин ўтказиш борасида бир тўхтамга келмадик. Шунга қарамай, тайёргарликни Андижонда олиб боришни режалаштиряпмиз. Мазкур йиғин чоғида бир қатор назорат учрашувлари ўтказилади. Шунингдек, олий лига клублари, масалан “Навбаҳор” билан куч синашимиз мумкин. 


СЕЛЕКЦИЯ ИШЛАРИ ҲАҚИДА

- Албатта, иккинчи босқичда таркибни кучайтиришни мақсад қилганмиз. Шу боис танаффус чоғида селекция ишларини олиб борамиз. Масалан, чап қанот ҳимоямизда муаммолар бор. Мана шу жойга яхши савиядаги ўйинчи керак. Бундан ташқари тажрибали футболчи Асқар Жадигеров билан мавсум бошида ярим йилга келишгандик. Агар Асқар кетадиган бўлса, жамоага унинг ўрнини босадиган плеймейкер керак. Билишимча Асқарга олий лига клубларидан таклифлар бор. Бироқ у ҳали якуний қарорга келгани йўқ. Биринчи босқич ўйинларидан хулоса қилсак, ҳимоя чизиғимизда камчиликлар борлиги кўзга ташланади. Чунки нариги минтақада “Машъал” билан солиштирганда биз кўпроқ тўп ўтказиб юбордик. Йиғинларда мана шу камчиликларни бартараф этишимиз лозим. Биринчи босқичда биз ўйинларидан қониқмаган футболчилар ҳам йўқ эмас ва айримлари билан хайрлашишимиз мумкин. Шунингдек, жамоага яна бир ёрдамчи мураббий таклиф этишни ҳам ўйлаб турибмиз. Ҳаммаси йиғин бошланганидан сўнг маълум бўлади. Асосийси, тўхтаб қолмасдан биринчи босқичдаги муваффақиятни иккинчи раундда ҳам давом эттиришимиз ҳамда олий лига йўлланмасини қўлга киритишимиз керак. 


ТЕМУР ҲАКИМОВ ТЎҒРИСИДА
- Темур иқтидорли футболчи. Очиғи, уни жаҳон чемпионатидан чет қолиб кетишини кутмагандим. АЛбатта, терма жамоа билан узоқ вақт тайёргарлик кўриб таркибдан тушиб қолиши ҳар қандай футболчига руҳий зарба бўлади. Темурга ҳам шу нарса сўнгги пайтларда бироз ҳалақит берди. Гарчи у жаҳон чемпионатига бормаган бўлсағда, жамоамиз учун фойдаси тегди ва яхши ўйинлар кўсатди. Тўғри, Ҳакимов доим ёрқин ўйин намойиш этмаётган бўлиши мумкин. Аммо шуни унутмаслик керакки, 18-19 ёшда ҳар бир учрашувда барқарор ўйин кўрсатиш қийин. Темурни йил охиригача ижараси борасида келишганмиз. Умид қиламанки, у иккинчи босқичда ҳам жамоамизга ёрдам беради.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3 Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3
Испания чемионатининг 4-тури доирасида “Реал” футболчилари сафарда...  234
ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда
12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол Федерациясига Умид Аҳмаджонов янги ...  176
Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати
Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" -...  146
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" –...  144
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: